Маҳмудхўжа Беҳбудий: Туркистон жадидчилик ҳаракатининг йўлбошчиси, миллий маърифат раҳнамоси

24 Февраль 2025, 07:07
Университет янгиликлари

Жорий йилда Туркистон жадидлик ҳаракатининг асосчиси, атоқли адиб ва жамоат арбоби, ношир ва педагог Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигини кенг нишонланади.Аллома қолдирган бой ва ранг-баранг адабий, маданий ва маърифий мерос ўз халқининг истиқлолига хизмат қилмоқда. 10 сонли талабалар турар жойида Ёшлар билан ишлаш бўлими тютори Ш.Ашурова ҳамда тарбиячи-педагог М.Раҳмонова ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Маҳмудхўжа Беҳбудий асарларининг ёш авлод интеллектуал ва маънавий салоҳиятини ошириш, уларни ватанпарвар инсонлар этиб тарбиялаш борасидаги ўрни ва аҳамияти ҳақида сўз борди. Шунингдек, буюк мутафаккир ижодидан намуналар келтирилиб, фаол талабалар тақдирланди.