Ижарада яшовчи талабалар ҳолидан хабар олинмоқда

30 Ноябрь 2024, 10:15
Университет янгиликлари

Қарши давлат университетида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, талабалар турар-жойи ва ўқув биноларида иситиш тизими барқарорлигини таъминлаш, талабалар яшаш шароитининг мунтазам назорати бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, 27-28 ноябрь кунлари университет профилактика инспектори Д.Рўзиева, Тарих факультети Хотин-қизлар масалалари бўйича декан маслаҳатчиси О.Раҳмонқулова, Ёшлар билан ишлаш бўлими тютори Ж.Карамов ижара хонадонларида яшайдиган факультет талабалари ҳолидан хабар олдилар. Улар истиқомат қилаётган хонадонда иссиқлик ҳолати, дарс тайёрлаш учун яратилган қулайликлар ҳамда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши кўздан кечирилди. Хонадон эгалари ва факультет масъуллари доимий ўзаро алоқада боғланиб туришга келишиб олинди.