 |
Кузиев Ойбек Чулиевич
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи
Қабул кунлари: Ҳар куни соат 09:00 дан 18:00 гача
|
Меҳнат фаолияти
Меҳнат фаолиятини 2000 йилда Қашқадарё вилояти Қарши тиббиёт коллежида психолог лавозимида бошлаган. 2000 йилдан 2021 йилгача ушбу муассасада турли лавозимларда директор ўринбосари, “Даволаш иши” бўлими мудири, ўқитувчи лавозимларида фаолият юритган. 2021 йилдан ҳозирги вақтга қадар Қарши давлат университети Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
Бўлим тарихи
Асосий вазифалари
- Талаба-ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, она Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирларни амалга ошириш;
- Талаба-ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор талабалар, меҳрибонлик уйларида тарбияланган, етим, боқувчисини йўқотган ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган талабаларни қўллаб-қувватлаш;
- талаба-қизларнинг имкониятларини кенгайтириш, уларнинг жамиятдаги мавқеини янада ошириш;
- талабаларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшлар жамоат ташкилотлари ва волонтёрлик ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш;