Халқаро қўшма таълим дастурлари АБИТУРИЕНТЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

24 June, 2022

Қарши давлат университети Россия Федерациясининг Белгород давлат миллий тадқиқот университети, Москва давлат лингвистика университети, Приволжск тадқиқот тиббиёт университети Н.А.Добролюбов номидаги Нижегород давлат лингвистика университети ҳамда Беларусь Республикасининг Янка Купала номидаги Гродно давлат университети билан халқаро ҳамкорлик асосида қўшма таълим дастурларини йўлга қўйди. 

Эндиликда сиз ҳам Қарши давлат университетида ҳам Россия, Белорусь давлатлари олий таълим муассасаларида таълим олиб, бирйўла иккита университетнинг қўшма дипломига эга бўласиз! 

Бу олий маълумот олиш истагида бўлган ёшлар учун ажойиб имкониятлар демакдир! 2022/2023 ўқув йилида қуйидаги бакалавриат таълим йўналишларига қўшма таълим дастурлари асосида қабул эълон қилинади!

 

Белгород давлат миллий тадқиқот университети

1. Компьютер илмлари ва дастурлаш технологияси;

2. Филология ва тилларни ўқитиш (рус тили);

3. Туризм (фаолият турлари бўйича)

4. Иқтисодиёт (соҳалар бўйича)

Қарши давлат университетида 3 йил, Белгород давлат миллий тадқиқот университетида 1 йил таҳсил олинади.

 

Янка Купала номидаги Гродно давлат университети: бакалавр таълим йўналиши

1. Амалий математика;

Қарши давлат университетида 2 йил, Янка Купала номидаги Гродно давлат университетида 2 йил таҳсил олинади.

Москва давлат лингвистика университети: бакалавр таълим йўналиши

1. Филология ва тилларни ўқитиш (инглиз тили)

Қарши давлат университетида 3 йил, Москва давлат лингвистика университетида 1 йил таҳсил олинади.

 

Приволжск тадқиқот тиббиёт университети: бакалавр таълим йўналиши

1. Даволаш иши;

2. Педиатрия;

Даволаш иши, Педиатрия таълим йўналишлари бўйича Қарши давлат университетида 3 йил, Приволжск тадқиқот тиббиёт университетида 3 йил таҳсил олинади. Фармация таълим йўналишида Приволжск тадқиқот тиббиёт университети таълим ресурсларидан фойдаланилган ҳолда 6 йил давомида Қарши давлат университетида таҳсил олинади.

 

Шунингдек, Белгород давлат миллий тадқиқот университетида магистратура мутахассислиги бўйича қуйидаги йўналишларига қабул эълон қилинади;

1. Тарих (минтақалар ва мамлакатлар);

2. Биология (Ботаника);

3. Лингвистика (рус тили)

4. Лингвистика (инглиз тили)

Н.А.Добролюбов номидаги Нижегород давлат лингвистика университетида

1. Лингвистика (рус тили)

2. Лингвистика (инглиз тили)

Қарши давлат университетида 1 йил, Белгород давлат миллий тадқиқот университетида ва Н.А.Добролюбов номидаги Нижегород давлат лингвистика университетида 1 йил таҳсил олинади.

 

Батафсил таълим йўналишлари ва шартнома миқдорлари ҳақида маълумотлар қуйида:

БАКАЛАВРИАТ

МАГИСТРАТУРА

Ўқишга кириш учун қуйидаги ҳужжатлар 20 июлдан 20 августгача qabul.qarshidu.uz сайти орқали электрон тарзда қабул қилинади:

1. Ўқишга кириш формаси тўлдирилади (электрон рус ва ўзбек тилларида);

2. Паспорт (нотариал тасдиқланган рус тили таржимаси);

3. Ўрта ёки ўрта махсус таълимни тугатганлиги ҳақида тасдиқловчи ҳужжатнинг аттестат ёки диплом иловаси билан (магистратура учун бакалавр дипломи иловаси билан) нотариал тасдиқланган рус тилидаги таржимаси;

4. Электрон расм (орқа фони оқ рангда)

 

Дарвоқе, абитуриентлар рус тилини билишлари муҳим ҳисобланади! 

Шошилинг! Таълим олиш имкониятини қўлдан чиқарманг! Порлоқ келажак-билимли ёшлар қўлида!

Қўшимча маълумотлар учун қуйидаги телеграмм бот каналига https://t.me/qabul_qardu

Қарши давлат университетида 2022/2023 ўқув йили учун хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш режалаштирилган таълим йўналишлари (мутахассисликлар) тўғрисида МАЪЛУМОТ