![]() |
Байсунов Бабир Хидирович Қарши давлат университети молия-иқтисод ишлари бўйича проректори, биология фанлари номзоди, доцент.
|
Байсунов Бабир Хидирович 1971 йил 1-март куни Қашқадарё вилояти Ғузор туманида туғилган. 1994 йилда Қарши давлат университетини тамомлаган. Биология фанлари номзоди, доцент. Меҳнат фаолиятини Қарши давлат университети Умумий кимё кафедрасида ўқитувчиликдан бошлаган. 1996-1997 йилларда университет ректорининг ёрдамчиси, 1997-2007 йилларда ботаника кафедрасида стажёр-тадқиқотчи, аспирант, ўқитувчи. 2007-2011 йилларда Кимё-биология факультети декани муовини, 2011-2012 йилларда университетнинг магистратура бўлими бошлиғи, 2012-2014 йилларда Ботаника кафедраси мудири лавозимларида фаолият кўрсатган. 2014-2021 йилларда Қарши давлат университети Табиий фанлар факультети ҳамда Кимё-биология факультети декани лавозимида ишлаган. 2021 йил 25 декабрдан Молия-иқтисод ишлари бўйича проректор лавозимида ишлаб келмоқда.