Талабалар ҳаёти

20 January, 2021

Университетда жами 7146 нафар бакалавр, 137 нафар талаба-ёшлар магистратура босқичида таҳсил олмоқдалар. Дарс машғулотлари 2 сменада ташкил этилган. Талаба-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида, талабалар турар жойларида, факультетларда талаба-ёшларнинг қизиқишларига мувофиқ Маънавият ва маърифат бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи университет бошланғич ташкилоти ва бошқа жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда режа асосида турли мавзулардаги тадбирлар ўтказиб борилади.

Университетда 40 дан ортиқ фан, спорт, касбий ва ижодий тўгараклар фаолият юритади ва қизиқувчи талабалар жалб этилган.

Талабалар турар жойларида кафедралар томонидан график асосида “Кафедра кунлари” ва “Кафедра ҳафталиклари” ташкил этилган бўлиб, узлуксиз равишда давра суҳбатлари, китобхонлик тадбирлари, “Заковат”, “Зукко китобхон” танловлари, ёзувчи ва адиблар билан учрашувлар, байрам тадбирлари, ва спорт мусобақалари, ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда давра суҳбатлари ўтказиб борилмоқда.

Талабаларнинг ўзини-ўзи бошқариш Кенгаши томонидан ота-оналар билан учрашувлар, деворий газеталар танлови, “Энг намунали хона”, “Энг намунали қават”, “Энг намунали ТТЖ” номинациялари бўйича танловлар ўтказилиб, ғолиблар тақдирланиб борилмоқда.

Университетда мавжуд овқатланиш шохобчаларида талабалар учун арзон ва сифатли иссиқ овқатлар савдоси йўлга қўйилган.

Талаба-ёшлар доимий равишда фойдаланишлари учун АТМ ва АРМ, Кутубхона ва ўқув зали, “Ёшлар маркази” ва фаоллар зали, Ёшлар иттифоқи китоб-савдо дўкони, фитобар ва Пайнет, сартарошхона ва пояфзал тузутиш хизматлари йўлга қўйилган.

Университетда “Зиё” талабалар театр-студияси, “Қувноқлар ва зукколар”, “Заковат”, “Адолат” жамоалари, Педагогика факультети Мусиқа кафедраси қошида “Зиё садолари” жамоаси ҳамда овоз ёзиш студияси фаолият кўрсатмоқда.

Талабалар бўш вақтини мазмунли ва самарали ўтказиш, “Устоз-шогирд” тизимини йўлга қўйиш мақсадида, университет Илмий Кенгаши қарорига асосан, ҳар бир профессор-ўқитувчига 10 нафардан талабалар бириктирилган. Бундан ташқари, 280 нафар талаба ўз қизиқиш ва иқтидорлари бўйича танлаб олиниб, устозлари билан биргаликда илмий мавзулар асосида изланишлар олиб бормоқдалар.

Университет талаба-ёшлари орасида номдор, Давлат ва Президент стипендиалар совриндорлари, фан олимпиадалари ғолиблари, Ёшлар иттифоқи, Касаба уюшмаси стипендиялари совриндорлари кўпчиликни ташкил этади. Буларнинг сони йилдан йилга ортиб бормоқда.

Университетнинг ижодкор талабалари вилоят телевидениеси ва радиосида, маҳаллий ва республика нашрларида адабий-бадиий, илмий, публицистик мақолалари ва чиқишлари билан фаол қатнашиб келмоқдалар.

Университетда “Ноширлик маркази”, “Қарду хабарлари” журнали ва “Қарши университети” газетаси таҳририятлари фаолият кўрсатади. Талаба-ёшлар ушбу газета ва журналларда ўз ижод намуналарини нашр этиб келдмоқдалар.

Университетда “Мураббийлик Кенгаши” фаолияти кенг йўлга қўйилган бўлиб, ҳар бир академик гуруҳ талабаларининг “Маълумотлар банки”, “Талабаларнинг психологик портрети” яратилган. ТТЖларда яшовчи, хусусий хонадонларда ижарада яшовчи, ўз уйидан қатновчи, яқин қариндошиникига турувчи талабалар хақида маълумотлар аниқланиб, мониторинг қилиб борилади ва режа асосида маънавий-ахлоқий, тарбиявий ишлар амалга ошириб борилмоқда.