![]() |
Ризаев Бахтиёр ХаллиевичФакултет декани,
|
Меҳнат фаолиятини 1989-йилда Қашқадарё вилояти Ғузор тумани 7-сонли мактабда тил ва адабиёт ўқитувчиси лавозимида бошлаган. 1990-йилдан, 1994-йилгача Қарши давлат университети Ўзбек тилшунослиги кафедраси ўқитувчиси, 1994-йилдан, 2001-йилгача Қарши давлат университети ўқув бўлими назоратчиси, Ўзбек тилшунослиги кафедраси ўқитувчиси, 2001-йилдан, 2014- йилгача Қарши давлат университети ўқув бўлими бошлиғи ўринбосари,Ўзбек тилшунослиги кафедраси ўқитувчиси, 2014-йилдан, 2021- йилгача Қарши давлат университетининг Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи муовини, Адабиётшунослик кафедраси катта ўқитувчиси, 2021-йилдан, 2021 – йилгача Қарши давлат университети Хорижий тиллар факультети декани, 2021-йилдан ҳозирги вақтга қадар Қарши давлат университетининг Роман-герман филологияси факультети декани лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
Факультет тарихи
Қарши давлат педагогика институтида 1965-йилда хорижий тиллар бўйича олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш мақсадида инглиз ва немис тили ихтисослигига талабалар қабул қилинди ва чет тиллар бўлими ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим вазирлигининг 1968-йил 4-декабрдаги 526-сонли буйруғига мувофиқ мазкур бўлим “Чет тиллар” факультетига айлантирилди. Қарши давлат педагогика институтига 1992-йилда Университет мақоми берилиши муносабати билан факультет “Хорижий тиллар” факультети номи билан юритила бошлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган Қарши давлат университетининг янги тузилмасида (2011-йил) Роман-герман филологияси, 2014-йил 30-июнда университет факультетлари ва кафедралари янги тузилмаси қайта тасдиқланиши муносабати билан университет Илмий кенгашининг 8-июлдаги қарорига биноан Хорижий тиллар факультетига ўзгартирилди.Қарши қавлат унинверситетининг 2021 йил 3-ноябрдаги 646-Х-сонли буйруғига асосан “Хорижий тиллар” факультети иккига бўлиниб, “Роман-герман филологияси” ва “Инглиз филологияси” факультетлари ташкил қилинди.
Француз тили ва адабиёти кафедраси