Ички назорат ва мониторинг бўлими

4 May, 2021

Бўлим бошлиғи: 

Баҳром Жумаев Панжиевич

Телефон: (+998 75) 221-21-04

Мобиль тел: (91) 468-71-17

Электрон манзил: 

Қабул кунлари: Чоршанба (15-00дан 17-00гача), Жума (15-00дан 17-00гача)

Бўлим бош мутахассиси:

 

Бўлим услубчиси:

Бердиев Абдулла Халилович

Мобиль: (+998 93) 930-09-22

Ички назорат ва мониторинг бўлимининг асосий фаолияти

Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги қонуни ва меъёрий ҳужжатлари, Президент фармонлари, университет ректори буйруқларининг бажарилиш мониторингини олиб бориш, шунингдек, “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури”ни амалга ошириш, республикада рақобатбардош кадрлар тайёрлаш асосида меҳнат бозорини ривожлантириш, университет ижтимоий-иқтисодий шароитларни ҳисобга олган ҳолда бўлим ва факультетлар фаолиятини назорат қилиб бориш ҳамда улар фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 

Штатдаги ходимларнинг функционал мажбуриятлари 

Бўлим бошлиғи: 

- бўлим зиммасига юклатилган вазифалар доирасида бўлим фаолиятини режалаштиради ва унинг бажарилишини таъминлайди; 

- бўлим ходимлари фаолиятини мувофиқлаштириб боради, бўлимда мўътадил муҳит ва меҳнат интизомини таъминлайди; 

- юқори ташкилотларга талаб қилинган маълумот ва ҳисоботларни белгиланган шакл ва муддатларда тақдим этилишига жавоб беради; 

- университет ва бўлим ташкилий тадбирларида фаол иштирок этаётган ходимларни моддий ҳамда маънавий рағбатлантириш бўйича тавсиялар тайёрлаб, уларни раҳбариятга тақдим этади. 

Услубчи: 

- ушбу лавозимга олий маълумотга эга бўлган шахс тайинланади ва у Ички назорат ва мониторинг бўлими бошлиғига бўйсунади;

- услубчи ўз фаолиятини университет ректори буйруқлари, ўқув ишлари бўйича ректор муовини талаблари ва бўлим бошлиғи кўсатмаларига мувофиқ амалга оширади;

- услубчи Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буйруқлари ҳамда Ҳайъат қарорларининг университетда бажарилиш таҳлилини доимий равишда амалга ошириб боради; 

- юқоридаги фармон, қарор ва буйруқларнинг университетдаги ижроси юзасидан тегишли ҳисоботларни тайёрлаб, уларни белгиланган тартиб ва муддатларда Вазирликка тақдим этилишини таъминлайди.