“МАРКАЗИЙ ОСИЁ МИНТАҚАСИДА ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ: МУАММО ВА ЕЧИМЛАР”

15 June, 2022

2022 йил 26 май куни Қарши давлат университети Иқтисодиёт факультети “Туризм ва маркетинг” кафедраси томонидан ташкил этилган “МАРКАЗИЙ ОСИЁ МИНТАҚАСИДА ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ: МУАММО ВА ЕЧИМЛАР” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Мазкур анжуманда республикамиз ва хорижий давлатлар олий ўқув юртларининг таниқли олимлари, соҳа мутахассислари, докторантлар ва магистрлар ўз маърузалари ва илмий мақолалари билан иштирок этдилар. Хусусан, ЎзРФА академиги, проф. С.С. Гулямов, Турон ФА академиги, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти проф. И.С. Тухлиев, Бухоро давлат университети профессори Б.Н. Навруз-Зода, ҚарМИИ профессори Р.Х. Эргашев, Қашқадарё вилояти Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш.А. Жалалов, Савдо-саноат палатасининг Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.З. Тохиров, Тожик миллий университети доценти Н.Н. Сайфуллаев, ҳамда Қозон федерал университети, Гжел давлат университети, Белгород миллий университетлари олимлари билвосита ва онлайн платформа ZOOM орқали маъруза қилдилар.

Анжуманда Марказий Осиё давлатларининг туризм соҳасидаги ҳамкорлиги, Марказий Осиё туризм секторида рақамли технологияларни жорий этишнинг хориж тажрибаси ва ички имкониятлари, минтақада туризмни ривожлантиришда транспорт ва маркетинг коммуникациялари, хизматлар соҳасида аҳоли бандлигини таъминлашдаги асосий муаммолар, иқтисодиёт ва туризм соҳаларида кадрларни тайёрлаш тизими, молия, ҳисоб ҳамда аудитни такомиллаштириш йўллари ва бошқа шу каби долзарб масалаларнинг кўриб чиқилди. Анжуманда Марказий Осиё минтақаси давлатларининг туристик салоҳиятидан самарали фойдаланиш бўйича илмий-методологик, амалий таклиф ва тавсиялар берилди. Мазкур анжуман Марказий Осиё давлатлари иқтисодиётида, жумладан Ўзбекистон Республикасида ҳам туризм хизматлари кўламини кенгайтириш ва инфратузилмасини ривожлантириш, туризм индустриясини ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, аҳолининг даромадлари, яшаш даражаси ва сифатини ошириш ҳамда минтақанинг инвестициявий жозибадорлиги ва нуфузини яхшилашга хизмат қилади.

“МАРКАЗИЙ ОСИЁ МИНТАҚАСИДА ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ: МУАММО ВА ЕЧИМЛАР”

Саҳифалар

Илмий мақолалар ва тезислар тўплами
“МАРКАЗИЙ ОСИЁ МИНТАҚАСИДА ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ: МУАММО ВА ЕЧИМЛАР”