Факультетлараро чет тили (аниқ ва табиий йўналишлар учун) кафедраси

4 June, 2021

Кафедра мудири: 

Азимов Абдиҳамидулло Холманович

Телефон: +99890 607-19-84

Электрон манзили: azimovhamid072@gmail.com

КАФЕДРА ТАРИХИ

Факультетлараро чет тили (аниқ ва табиий йўналишлар учуин) кафедраси 2020 йил январь ойида Физика-математика факультети таркибида ташкил этилди. Кафедрада 11 нафар профессор-ўқитувчи, шулардан 2 нафар катта ўқитувчи ва 9 нафар ассистант-ўқитувчи фаолият кўрсатиб келмоқда, 4 нафари Инглиз тили бўйича CEFR халқаро сертификатига эга. Ушбу кафедрада асосан аниқ ва табиий фанлар бакалавр юналишлари талабаларига Амалий инглиз тили ва Хорижий тил (инглиз тили) фанлари ўқитилади. Кафедрада ўқитиладиган барча фанлардан замонавий педагогик технологиялар ҳамда ахборот технологиялари асосида таълим технологиялари яратилган ва электрон ўқув-услубий мажмуалар тайёрланган. Талабаларга фанлар бўйича дарс жараёнлари замонавий ахборот-коммуникация воситалари билан жиҳозланган ўқув хонасида олиб борилади. Кафедра қошида “English For Fun” тўгараги фаолият олиб бормоқда, унга 20 дан ортиқ талабалар жалб этилган. Унда талабаларга кафедранинг масъул профессор-ўқитувчилари томонидан режа асосида инглиз тилининг 4 та компитенцияси (ўқиш, ёзиш, гапириш, тинглаш ) бўйича инглиз тили ўргатилади, мавзулар бўйича баҳс ва муҳокамалар олиб борилади.

Кафедрада илмий салоҳиятни ошириш учун барча ёш ўқитувчилар тажрибали ўқитувчиларга бириктирилган. 7 нафар ўқитувчи PhD илмий даражасини олиш устида ишламоқда.

Кафедрада илмий-тадқиқот ва услубий ишлар ҳам яхши йўлга қўйилган. Жорий 2020-2021 ўқув йилда кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан жами 4 та ўқув-услубий қўлланма, 1 та ўқув қўлланма чоп этилди. 20 дан ортиқ илмий мақолалар эса ОАК эътироф этган хорижий журналларда, республика ОАК тасарруфидаги журналларда, ҳамда юқори Импакт-Факторли журналларда чоп этилди.

Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан 2020-2021 ўқув йилида нашр этилган ўқув ва ўқув-услубий қўлланмалар:

Ҳусанова Руқия, “Инглиз тилидан амалий машғулот”, 2020

Авлаэва Саида, “Improve your English through phrasal verbs”, 2021

Бердиёрова Рахима, “ English for Musicians”, 2020 й

Алимов Тоштемир, “English tense system”, 2021 й

Кафедрада замонавий тилшунослик муаммоларига асосланган илмий-тадқиқот ишлари олиб борилади:

Алимов Тоштемир “Бадиий асарлар таржимасида гендер хухусиятларининг таснифи ” Илмий раҳбари ф.ф.д. проф.А.С.Меҳадировский

Ҳусанова Руқия “Инглиз тасаввуфшунослигида Фариддун Аттор асарлари талқинлари тадқиқи” Илмий раҳбари ф.ф.д. проф.Н.Шодмонов

Баймуродова Лайло “Нутқий стратегиянинг прагматик ва лингомаданий асослари(инглиз ва ўзбек тиллари қиёсида )”Илмий раҳбари ф.ф.н.. дот.Г.К.Мирсанов.

Муродов Ҳабибулло ”Олий таълим тизимида ёшларнинг фуқаролик фаоллигини шакллантириш)Педагогика ва Псиҳология” илмий раҳбар ф.ф.н.проф.Р.Самаров

Бердиёрова Рахима “Инглиз тилида окказионал фразеологик бирликларнинг прагматиc аспектдаги маънолари” Илмий раҳбари ф.ф.д. проф.Ж.Якубов

Нормўминов Ўткир “Интернет ва компьютер терминлари ясалишида аббревиация ходисаси (инглиз ва ўзбек тиллари мисолида)”. Илмий раҳбари ф.ф.лд. проф. Д.Тешабоева

Мамадалиева Сусана “Бадиий мактубнинг инглизча ва ўзбекча тадқиқи”. Илмий раҳбари ф.ф.лд. проф.Н.Шодмонов

Кафедранинг CEFR халқаро сертификатига эга профессор-ўқитувчилари:

1. А. Азимов

2. Т. Алимов

3. С. Авлаева

4. Р. Ҳусанова

Кафедранинг профессор-ўқитувчилар таркиби:

1. А. Азимов, кафедра мудири, ўқитувчи

2. Ҳусанова Руқия, катта ўқитувчи

3. Авлаева Саида катта ўқитувчи

4. Алимов Тоштемир, ўқитувчи

5. Мамадалиэва Сусана, ўқитувчи

6. Нормўминов Ўткир, ўқитувчи

7. Баймуродова Лайло, ўқитувчи

8. Элмуродова Сохиба, ўқитувчи

9. Муродов Ҳабибулло, ўқитувчи

10. Муродов Шухрат, ўқитувчи

11. Бердиёрова Рахима, ўқитувчи

Кафедра манзили: Физика-Математика  факультети, 4-қават, 419-хона Факультетлараро чет тили аниқ ва табиий йўналишлар учун) кафедраси