Университет тарихи

5 July, 2022

1945 йил 1 сентябрда Бухоро бирлашган педагогика ва ўқитувчилар институтининг Қарши филиали сифатида фаолият бошлаган. 1992 йил 28 февралда Президент Қарори билан Қарши давлат университети мақоми берилди. ҚарДУ Жанубий минтақа  таълим бозорида етакчи ўринни эгаллайди.

Таълим муассасасида шу давр мобайнида мамлакатимиз иқтисодиёти соҳа ва тармоқлари учун 70 минг нафардан ортиқ, шундан 30 минг нафарга яқини мустақиллик йилларида малакали кадрлар тайёрланди.

Иш берувчиларнинг фикрига кўра, у Ўзбекистоннинг энг яхши олий таълим муассасалари ТОП-30 талигига киритилган. Қарши давлат университетининг корпоратив мижозлари орасида Шўртан газ-кимё мажмуаси” МЧЖ, Муборак газни қайта ишлаш заводи, Деҳқонобод калий заводи” АЖ, Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси, Қашқадарё вилояти мактабгача таълим бошқармаси, “Қарши Агрокалaстер” МЧЖ бошқа таниқли корхоналари бор. ҚарДУ халқаро дастурлари Россия, Белорус, Германия, Нидерландия, Франция, Буюк Британия ва АҚШ университетлари ва бизнес мактаблари билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Қарши давлат университети ўз тарихи давомида ўн минглаб юқори малакали мутахассисларни тайёрлади. Университет битирувчилари давлат хизматида, иқтисодиётда, сиёсатда муҳим ўринларни эгаллайдилар: улар ҳукумат аъзолари, Олий мажлис палаталари депутатлари, Ўзбекистондаги энг йирик корпорациялар ва банкларда фаолият кўрсатадилар ва бошқарадилар. Унинг битирувчиларидан университет ректорлари ва фан докторлари чиқишди.