Жаҳолатга қарши маърифат билан
14 Октябрь 2024, 11:01
Университет янгиликлари
Иқтисодиёт факультетида "Жаҳолатга қарши маърифат билан" мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Унда ректор маслаҳатчиси А.Жўраев, факультет профессор-ўқитувчилари ва талабалар қатнашди.
Мулоқотда А.Жўраев томонидан инсон маънавиятига бўладиган таҳдидлар, ҳозирги глобаллашув даврида ўзликни асраш муаммолари, ёшлар камолоти ҳақида сўз юритилди.
Таъкидланганидек, маънавият ривожлангандагина жамиятда иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий барқарорлик вужудга келади, мамлакат ва миллат тараққий этади.
Тадбирда, шунингдек, кийиниш ва муомала маданияти, одоб-ахлоқ қоидалари, ижтимоий тармоқлардан тўғри фойдаланиш, талаба-ёшларнинг билим олиш ва ҳунар эгаллашга бўлган интилишини қўллаб-қувватлаш юзасидан мулоҳазалар билдирилиб, мавзуга доир видеолавҳа намойиш этилди.