“Миллий либослар” мавзусида кўргазма ташкил этилди.
Санъатшунослик факультети Рангтасвир ва амалий санъат кафедраси ўқитувчилари ҳамда Хотин-қизлар масалалари бўйича декан маслаҳатчиси А.Саттарова томонидан факультет талаба-қизлари ўртасида “Миллий либослар” мавзусида кўргазма ташкил этилди. Унда 2-курс дизайн: либос ва газламалар йўналиши 023-56-гуруҳ талаба-қизларининг замонавий андозадаги миллий либослар тасвирланган ижодий асарлари ҳамда атлас, адрас, беқасамдан тикилган либослар намойиш этилди. Ушбу кўргазма талаба-қизларнинг кийиниш маданиятини юксалтириш, бежирим ва нафис миллий либосларни кенг тарғиб этиш, ўзлигимиз ва қадриятларимизга мос кийимларнинг бетакрор дизайнини қайта тиклаш ҳамда замонавийликни уйғунлаштиришга қаратилганлиги билан аҳамиятли бўлди. Кўргазмада фаол иштирок этган факультет талабалари тақдирланди.