Магистратура бўлими

5 август 2024

Умида Ёзиева


Магистратура бўлими бошлиғи,
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент
Телефон: +998 90 729-51-15
Электрон почта: uyoziyeva@mail.ru
 
Қабул кунлари: Ҳафтанинг Душанбадан Жумагача соат 15:00 дан 18:00 гача

Магистратура бўлими

Қарши давлат университетида магистратура бўлими 2001-2002 ўқув йилидан бошлаб фаолият кўрсата бошлаган. Ҳозирда университетда 25 та мутахассисликлар бўйича талабалар таҳсил оладилар.

Магистратурада ўқув жараёни юқорида қайд этилган барча мутахассисликлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг буйруқлари билан тасдиқланган малака талаблари ва 2023-2024 ўқув йилларида тасдиқланган намунавий ўқув режалари, Университет Илмий Кенгашида муҳокамадан ўтган ва тасдиқланган ишчи ўқув силлабуслари ҳамда ўқув жараёни жадваллари асосида ташкил этилган. 

Магистратура мутахассисликларини тайёрлашда кафедра профессор-ўқитув-чиларининг илмий салоҳиятлари ҳам эътиборга олинган. Ҳозирда магистратура йўналишларида 27 нафар фан доктори профессорлар 52 нафар фан номзоди (PhD) доцентлар ҳамда 5 нафар катта ўқитувчилар фаолият кўрсатадилар. Ҳар бир мутахассисликка буюртмалар беришда шу мутахассисликлар бўйича фан докторлари ва фан номзодлари мавжудлиги назарда тутилган. Магистратура мутахассисликлари Қашқадарё вилояти ва қўшни вилоятларнинг магистратура мутахассисликларига бўлган талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда буюртмалар асосида тайёрланиб келинмоқда. 

Мутахассисликларни тайёрлашда моддий-техника базасининг мавжудлиги муҳим ўрин тутади. Мутахассислик кафедраларида, ўқув-илмий лабароторияларида ва “Ахборот-ресурс марказида” магистратура талабаларининг илмий фаолиятлари ҳамда магистрлик диссертацияларини тайёрлашда юқори сифатда фойдаланиб келинмоқда. 

Магистратура бўлимининг Илмий Кенгашида тасдиқланган йиллик ва истиқболли режалари мавжуд. Йиллик режада ўқув жараёнини ташкил этиш, илмий-тадқиқот ва маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар ўз аксини топган. Истиқболли режада магистратура мутахассисликлари бўйича дарсликлар, ўқув қўлланмалар, таржима қилинган ўқув адабиётлари, маъруза матнлари, масалалар тўплами, лаборатория бўйича услубий кўрсатмалар ва бошқалар ўз аксини топган.