"Аксилкоррупция ойлиги” доирасида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди
Қарши давлат университети Коррупцияга қарши курашиш “Комплаенс-назорат” тизимини бошқариш бўлими томонидан “9-декабрь — Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни”га бағишланган “Аксилкоррупция ойлиги” доирасида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди. Тадбирда Коррупцияга қарши курашиш “Комплаенс-назорат” тизимини бошқариш бўлими томонидан коррупцияга қарши курашиш, университет фаолиятининг очиқлигини, шаффофлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар тақдимот қилинди. Жорий йил декабрь ойида кучга кирадиган “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилди. Шунингдек, “9-декабрь — Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни”га бағишланган “Ёшлар коррупцияга йўқ дейди!” мавзусида ўтказилган иншолар танловининг университет босқичи ғолиблари тақдирланди.