Коррупция - тараққиёт кушандаси
Айни кунларда университет Коррупцияга қарши курашиш “Комплаенс-назорат” тизимини бошқариш бўлими томонидан факультетларда “Коррупция - тараққиёт кушандаси” мавзусида мулоқотлар ташкил этилмоқда.
Жумладан, Тарих, Спорт ва Халқаро қўшма таълим дастурлари факультетларининг профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирокида ўтказилган тадбирларда бўлим ходимлари Н.Сражидинова, Ш.Аҳмедов, профилактика инспектори Д.Рўзиева, Фалсафа ва социология кафедраси доценти, фалсафа фанлари доктори (DSc) Г.Бекмуродова иштирок этди.
Маърузаларда давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар, коррупцияга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияни содир этганлик учун қонунчиликда жазонинг муқаррар эканлиги ҳақида тушунчалар берилди.
Тадбирларда Коррупцияга қарши курашиш “Комплаенс-назорат” тизимини бошқариш бўлими ташаббуси билан ташкил этилган “Талаба-ёшлар клуби” фаолияти яқиндан таништирилди, шунингдек, “Коррупцияга йўқ деймиз!” шиори остида челленжга старт берилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.