Университет янгиликлари

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг жаҳоншумул тарихий аҳамияти

4 May, 2021

4 май куни Ижтимоий фанлар факультети Жаҳон тарихи кафедраси томонидан тарих йўналиши 2-курс талабалари учун “Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг жаҳоншумул тарихий аҳамияти” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбир бошида 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан ўтганлар ёдига ҳурмат бажо келтирилди. Сўнгра т.ф.н. Н.Ражабова “Қашқадарёликларнинг Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабага қўшган ҳиссаси”, ўқитувчи Ж.Бердиев “Иккинчи жаҳон урушининг якуний натижаларининг тарихий аҳамияти”, тарих йўналиши 3-курс талабаси У.Садинов “Иккинчи жаҳон урушининг бошланиши, урушнинг бориши” мавзуларида маъруза қилдилар. Давра суҳбати ўзаро савол-жавоб асносида якунига етди.