Университет янгиликлари

Хотин-қизлар саломатлиги - миллат равнақи

4 May, 2021

Аввал хабар берилганидек, Қарши давлат университети ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ўртасида “Талаба-қизлар ўртасида тиббий маданиятни юксалтириш” мавзуси бўйича ҳамкорлик комплекс режаси тузилган бўлиб, унга кўра барча факультетларда график асосида соҳа мутахассис шифокорлари билан давра суҳбатлари ташкил этилаётир. 

2021 йил 3 май куни Қарши давлат университети Санъатшунослик ва Жисмоний маданият факультетлари талаба-қизлари ўртасида “Хотин-қизлар саломатлиги - миллат равнақи” мавзусида навбатдаги тадбир ташкил этилди. Тадбирни  университет хотин-қизлар Кенгаши раиси Г.Узоқова кириш сўзи билан очди. 

Тадбирда Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти ходими  Г.Бердимуродова “Она ва бола саломатлиги -жамият келажаги”, вилоят ОИТСга қарши кураш маркази олий тоифали шифокори З.Некбоева “Коронавирус инфекцияси, унинг инсон организмига салбий таъсири, юқишини олдини олиш йўллари”, “OIV/OITS инфекцияси, унинг инсон организмига салбий таъсири, юқишини олдини олиш йўллари”, вилоят тери-таносил касалликлари диспенсери шифокори К.Эшпўлатов “Тери-таносил касалликларининг одам организмига таъсири, олдини олиш муаммолари” каби мавзуларда маъруза қилдилар.  

Талаба-қизлар томонидан берилган  кўплаб саволларга шифокорлар батафсил жавоб бердилар.