Оммавий тадбирлар

1 май-Фавворалар куни

1 May, 2021
Аслида ўтаётган ҳар бир кунимиз хурсандчилик ва байрамларга бойлиги билан ажралиб туради.
Айниқса май ойи ўзининг таровати, табиатдаги об-ҳавонинг мўътадиллиги ва баҳорнинг дилларга ёқадиган эпкинлари билан қалбимизга сурур бахш этади.
Ҳар йили юртимизда “1 май-Фавворалар куни” сифатида нишонланиши, солномамизда байрамларнинг сони яна биттага кўпайганлигидан далолатдир.
Сув аслида ҳаёт рамзи саналади. Айниқса унинг фаввора бўлиб отилиши ва унинг этларни жунбушга келтирадиган ёқимли шабадаси дилларимизга хушнудлик олиб киради.
Шу боис айтадиларку, байрамлар тинч юртга ярашади деб.
Қарши давлат университети жамоаси ҳам халқимизга фавворалар байрами кунида яна бир бор хурсандчилик тилайди. Ва кўнгилда меҳр-оқибат, самимият каби туйғулар ана шу фавворалар мисоли отилиб турсин.
Аъзолик @qarduuz