Фахрийлар ва ёшлар учрашуви
Шу кунларда Қарши давлат университетида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга доир ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида “Фахрийлар ва ёшлар”, “Уч авлод учрашуви” каби мавзуларда маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Хусусан, бугун Спорт факультети профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлари ва университет профилактика инспектори М.Жаббаров иштирокида ташкил этилган тадбирга Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси Қарши шаҳар бўлинмаси раиси Қ.Раҳмонқулов, жангчи-фахрийлардан, Қарши шаҳар Мустақиллик маҳалласи раиси Ф.Бозоров таклиф қилинди.
Мулоқотда тинчлик олий неъмат, уни асраб-авайлаш эса муқаддас бурч эканлиги таъкидланди, давлатимиз томонидан жангчи-фахрийларга қаратилаётган эътибор ва имкониятлар ҳақида сўз борди. Тадбир меҳмонлари ўзларининг амалий тажрибаларини, ҳаётий ибратга бой воқеаларни сўзлаб беришди. Учрашув қизғин суҳбатларга бой бўлиб, ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.