Эълонлар

⚡️Узрли сабабларга кўра ўқишини кўчириш истагида бўлган фуқаролар ДИҚҚАТИГА!!!

23 December, 2022

⚡️Узрли сабабларга кўра ўқишини кўчириш истагида бўлган фуқаролар ДИҚҚАТИГА!!!

Президентнинг 279-сонли қарори 7-бандига мувофиқ узрли сабабларга кўра ўқишни кўчириш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш бўйича Қарши давлат университетида ҳудудий Ишчи гуруҳ фаолияти йўлга қўйилди.

Ҳудудий ишчи гуруҳ 2022 йилнинг 20 декабридан 2023 йилнинг 20 январь кунига қадар (ўша куни ҳам) фаолият кўрсатади.

Иш вақти соат 09.00 дан 17.00 гача (шанба куни 09.00 дан 15.00 гача, якшанба дам олиш куни).

Юқоридаги қарорга асосан фуқаролар қуйидаги узрли сабабларга кўра ҳудудий ишчи гуруҳига ариза топширишлари мумкин:

✔️талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги олий таълим муассасасига ўқишини кўчириш учун;

✔️давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчириш учун (тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида).

Ҳудудий ишчи гуруҳга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

▪️ўқишни кўчириш бўйича ариза (ариза бланкаси ҳудудий ишчи гуруҳи томонидан берилади ва талаба томонидан жойида тўлдирилади);

▪️талабанинг рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотнома ёки транскрипт нусхалари (биттаси бўлса етарли);

▪️паспорт нусхаси;

▪️юқорида қайд этилган узрли сабабларни асословчи тегишли ҳужжатлар.

Ўқишни қайта тиклаш бўйича (кўчириб тиклаш бундан мустасно) аризалар талабанинг четлатилганлигига неча йил бўлганлигидан қатъи назар бевосита ўзи таҳсил олган ОТМга тақдим этилади.

Ҳудудий Ишчи гуруҳ таркиби:

1️   Набиев Дилмурод Хамидуллаевич - Қарши давлат университети ректори, ҳудудий Ишчи гуруҳ раҳбари;

2️   Мейлиев Лазиз Орзиқулович - Физика кафедраси мудири, ҳудудий Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари;

3️   Худойбердиев Дилшод Муродович - Тарих факультети декани, ҳудудий Ишчи гуруҳ аъзоси;

4️   Тошев Ўткир Жумаевич - Кимё-биология факультети ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари, ҳудудий Ишчи гуруҳ аъзоси;

5️   Саломов Умид Эркинович - Физика факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари, ҳудудий Ишчи гуруҳ аъзоси;

6️   Ҳамидов Ботир Аширович - 2-бўлим бошлиғи, ҳудудий Ишчи гуруҳ аъзоси;

7️   Шовалиев Баҳодир Ҳақназарович - Амалий математика кафедраси катта ўқитувчиси, ҳудудий Ишчи гуруҳ аъзоси;

8️   Муртазаев Элёр Низомиддинович - Немис тили ва адабиёти кафедраси ўқитувчиси, ҳудудий Ишчи гуруҳ аъзоси.

Манзил: Қарши давлат университети Тарих факультети 125-хона

Мурожаат учун телефонлар:

91 263 51 07

90 666 55 75

93 931 81 41

91 321 25 51

91 456 20 75

97 312 79 15

99 058 87 87