Мулоқот ва муомала маданияти

15 Ноябрь 2023, 09:09
Университет янгиликлари

Муомала маданияти кўпчилик ҳолларда ўзаро салом-алик қилиш, аҳвол сўраш, оиладаги аҳвол бўйича ахборотларга қизиқиш кўрсатиш каби кўринишларда намоён бўлади. Аммо аслида муомала маданияти – ўзга инсонга бўлган муносабат маданияти билан белгиланади. Фақат салом-алик қилгандагина эмас, балки ҳаёт тартибида, ҳар кунлик ҳаёт тарзида инсонга кўрсатиладиган ҳурматли ва эъзозли, самимий ва тўғри муносабатни англатади. Ички маданиятга эга бўлган одамгина ҳар турли вазиятларда ҳар қандай бошқа инсонга нисбатан доимий тўғри, самимий ва аниқ муносабат кўрсата олади.

Жорий йилнинг 14-ноябрь куни “Қалқон” гуруҳи аъзолари билан ташкил этилган учрашувда муомала маданияти, одоб-ахлоқ қоидалари ҳақида сўз борди. Таъкидланидек, шахс маънавиятининг узвий бир бўлаги муомала маданияти бўлса, хулқ-атвор, одоб-ахлоқ, нутқий фаолият тушунчалари унинг замирига киради. Асрлар оша ҳар бир халққа хос бўлган, миллий-маънавий қадриятлар юксак маданият рамзига айланган урф-одатлар, юриш-туриш, яшаш тарзи барчаси киши шахсиятида акс этиши табиий. Тадбирда университет профилактика инспектори, капитан М.Жаббаров, Филология факультетининг Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ш.Акромов иштирок этди.