Халқаро ҳамкорлик

22 Сентябрь 2025, 11:07
Университет янгиликлари

Жорий йил август–сентябр ойларида Француз тили ва адабиёти кафедраси мудири, доцент А.Зоирова Франциянинг Сорбонна университетида стажировка ўтаб, ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси вакиллари билан учрашувлар ўтказди. Музокаралар натижасида Франциянинг INALCO институти илмий тадқиқотчиси, Lion университети FLE (French Foreign Language) мутахассиси Ermuye Mariyus Tituan жорий ўқув йилидан Қарши давлат университети Француз тили ва адабиёти кафедрасида фаолият бошлайди. 17-сентябр куни А.Зоирова ва франциялик мутахассис Tituan ҳамкорлигида “Intelligence Artificielle: notre nouvel assistant dans l'éducation” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Унда талабалар сунъий интеллектдан таълим жараёнида фойдаланишнинг янги имкониятлари билан танишдилар. Келгусида франциялик мутахассис билан қатор лойиҳалар амалга оширилиши ҳамда Қарши давлат университети қошидаги “Institut Français de Karshi” марказида Français+Tourism, Français+Biznes, Гид–таржимонлик, DELF-DALF тайёргарлик каби курслар йўлга қўйилиши режалаштирилган.