“Беш ташаббус олимпиадаси” оммавий спорт тадбирларига старт берилди

23 Сентябрь 2025, 04:33
Университет янгиликлари

Бугун мамлакатимиз бўйлаб олий ва профессионал таълим муассасалари талаба-ёшлари ўртасида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги оммавий спорт мусобақаларига рамзий старт берилди. Тадбир видеоселектор тарзида ўтказилиб, барча олий таълим муассасалари бир вақтнинг ўзида иштирок этди. Қарши давлат университети Спорт соғломлаштириш мажмуасида ҳам тадбир ташкил этилиб, унда вилоятдаги олий ўқув юртлари раҳбарлари, спорт бошқармаси вакиллари, профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар қатнашди. Тадбирда республика миқёсидаги масъуллар сўзга чиқиб, Президентимиз илгари сурган “Соғлом инсон – соғлом миллат” ғояси юртимизда кенг умуммиллий ҳаракатга айлангани таъкидлашди. Спорт синовларида ғолиб ва совриндор бўлган талабалар “Жисмоний тайёргарлик даражаси” кўкрак нишонлари ва спорт формалар билан тақдирланди. Қувонарлиси, мукофотланганлар орасида Қарши давлат университетининг 12 нафар талабаси ҳам бор. Ғолиб ва совриндор талабаларимизни муваффақиятлари билан табриклаймиз, спортда ҳамиша янги ғалабалар ёр бўлсин!