
Заковат – билимдонлар беллашуви
22 Сентябрь 2025, 10:55
Университет янгиликлари
Жорий йилнинг 15-сентябр куни Ёшлар билан ишлаш бўлими тютори Г.Абдураҳимова ташаббуси билан 7-сонли талабалар турар жойида қизиқарли “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди. Беллашувда “Зукколар”, “Қувноқлар”, “Уч мушкетёр” ва “Мойчечак” жамоалари ўзаро билим ва зийракликда куч синашдилар. Баҳс жараёни қизғин, муросасиз ва мароқли тарзда ўтди. Интеллектуал ўйинда барча жамоалар фаол иштирок этган бўлсалар-да, якунда “Мойчечак” жамоаси ғолибликни қўлга киритди.