
Қарши давлат университети талабасининг экологик ташаббуси
2025-йил 10–14-сентябр кунлари Бухоро вилояти Тўдакўл ҳудудида Ёшлар ишлари агентлиги томонидан “Яшил Келажак” оромгоҳи ташкил этилди. Мазкур оромгоҳда Қарши давлат университети Кимё-биология факультети Биология таълим йўналиши 4-босқич талабаси Бозорова Ҳуснора Ўткир қизи ўзининг “Эcо-ҳимоя” номли стартап лойиҳаси билан фаол иштирок этди. Ҳусноранинг лойиҳаси – атроф-муҳитни асраш, экологик мувозанатни таъминлаш ва келажак учун барқарор ечимларни яратишга қаратилган муҳим ташаббус сифатида эътироф этилди. “Яшил Келажак” оромгоҳи Ҳуснора учун янги имкониятлар эшигини очди. У ерда тажрибали мутахассислар билан маслаҳатлашиб, лойиҳасини янада такомиллаштириш учун зарур билим ва кўникмаларга эга бўлди. Оромгоҳдаги ҳар бир кун унутилмас воқеалар ва янги тажрибалар билан бой бўлди. Ҳуснорага келажакдаги фаолиятида улкан ютуқлар тилаймиз. Унинг “Яшил Келажак” оромгоҳидаги фаоллиги, ташаббускор иштироки ёшлар учун муносиб ўрнак бўлишига ишонамиз.