“Қизларжон” клуби фаолияти янгиланди

22 Сентябрь 2025, 10:58
Университет янгиликлари

Қарши давлат университетида “Қизларжон” клуби таркиби янгиланди. Янги таркиб аъзоларига 2025–2026 ўқув йили учун намунавий иш режаси асосида тушунтиришлар берилди. Сентябр ойида клуб ташаббуси билан фахрий онахонлар, ибратли қайноналар ва келинлар, психолог ҳамда оналар иштирокида “Қиз боланинг бахти – чиройли муомаласида”, “Ўзбек қизининг қиёфаси” мавзуларида давра суҳбатлари ташкил этилиши режалаштирилган. Ушбу суҳбатларга таълим муассасасидаги барча талаба-қизлар жалб этилиши кўзда тутилган.