Университет янгиликлари

ҚарДУда давлат байроғи қабул қилинган кун кенг нишонланди

19 November, 2022

Давлат рамзлари ҳамиша муқаддас саналган. Чунки у халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажагини ўзида мужассам этган Ватаннинг ёрқин тимсолидир. Бугун мамлакатимизда Ватанимиз байроғи қабул қилинганлигининг 31 йиллиги кенг нишонланди. Сана муносабати билан Қарши давлат университетининг барча факультетларида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.

Ўзбекистон фарзандлари қаерда бўлмасин, қандай натижаларга эришмасин Ватан байроғини ардоқлайди. Чунки байроқ — ҳурлик тимсоли, эзгулик, тинчлик рамзидир. Маърузаларда Давлат рамзларининг муқаддаслиги, улар бизга юрт манфаати ҳар недан устунлигини англатиб, эслатиб туришини ҳар биримиз, айниқса, ёш авлод ёдда тутиши мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.

Тадбирларда талабалар томонидан юртни мадҳ этувчи шеърлар ўқилиб, ёқимли куй-қўшиқлар жаранг сочди. Талабалар ўртасида “Ватанимиз байроғи – фахримиз, ғуруримиз” шиори остида расмлар танлови ўтказилиб, иқтидорли ёшлар тақдирланди.