Университет янгиликлари

Ҳамкорликда кўргазма ташкил қилинди

15 November, 2022

Жорий йилнинг 14 ноябрь куни вилоят "Тасвирий ойина" ижодий уюшмаси билан ҳамкорликда Санъатшунослик факультетида кўргазма ташкил қилинди. “Ҳушёрлик – давр талаби”, “Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик”, “Экстремизм, терроризм ва гиёҳвандлик – даҳшатли офат” каби мавзуларида ташкил этилган кўргазмадан мақсад – инсониятнинг душмани бўлган ёт ғояларнинг асл моҳиятини очиб бериш, бузғунчи оқимларни жиловлаш, халқимиз ва айниқса ёшларнинг жаҳолатга қарши маърифат билан курашиши, мана шундай тинч, мусаффо осмон остида бунёдкорлик меҳнати билан банд бўлиб, шукроналик келтириб яшаётган олижаноб халқимизнинг тинч ҳаётини ва эзгу ишларини кенг тарғиб этишдан иборатдир. Кўргазмада 50 дан ортиқ асарлар намойиш этилди.