Университет янгиликлари

“Ittifoq fest” доирасида "Zakovat Quiz" интеллектуал ўйини бўлиб ўтди

15 November, 2022

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қарши давлат университети бошланғич ташкилоти томонидан #Ittifoq_fest ойлиги доирасида илк бор "Zakovat Quiz" интеллектуал танлови ташкил этилди. Қизғин, муросасиз, адреналинга бой бўлган баҳсларда университет талабалар турар жойларида истиқомат қиладиган талабалардан ташкил топган 12 та жамоа иштирок этди. 

Якуний натижаларга кўра 5-сонли ТТЖ "Ғолиблар" жамоаси 1-ўринни, Элита жамоаси 2-ўринни ҳамда 7-сонли ТТЖ талабаларидан иборат "Тафаккур" жамоаси 3-ўринни қўлга киритишди. Ғолиб бўлган жамоалар "Ittifoq fest" ойлиги якунида тақдирланишади.