Эълонлар

Қарши давлат университети қуйидаги бўш (вакант) кафедра мудири, профессори, доценти, катта ўқитувчи, ўқитувчи-ассистент, ўқитувчи-стажёр лавозимларига танлов эълон қилади

3 November, 2022

Қарши давлат университети қуйидаги бўш (вакант) кафедра мудири, профессори, доценти, катта ўқитувчи, ўқитувчи-ассистент, ўқитувчи-стажёр лавозимларига танлов эълон қилади

Технологик таълим, Математик анализ ва дифференциал тенгламалар, Инглиз тили ва адабиёти кафедралари мудири лавозимига;

Иқтисодиёт (1) кафедраси профессори лавозимига;

Муқобил ва қайта тикланувчи энергия манбалари (1), Органик кимё (1), Ўзбекистон тарихи (1), Мактабгача таълим (1), Технологик таълим (1), Жисмоний тарбия ва спорт турлари (1), Математик анализ ва дифференциал тенгламалар (2), Француз тили ва адабиёти (1), Адабиётшунослик (1), Бошланғич таълим (1), Ўзбек тили ва адабиёти (1), Психология (1), Агрокимё ва экология (1) кафедралари доценти лавозимига;

Амалий математика (1), Мусиқий таълим (1), Алгебра ва геометрия (2), Алгоритмлар ва дастурлаш технологиялар (1), Ўзбекистон тарихи кафедраси (4), География (1), Жаҳон тарихи (4), Миллий ғоя, маънавият асослари (2), Иқтисодиёт (1), Факультетлараро инглиз тили (2), Адабиётшунослик (3), Ўзбек тилшунослиги (3), Педагогика (2), Психология (1), Жисмоний тарбия ва спорт турлари (3), Масафавий таълим (1), Рус тили ва адабиёти (1), Агрокимё ва экология (2), Бошланғич таълим (2), Инглиз тили ва адабиёти (1) кафедралари катта ўқитувчиси лавозимига;

Амалий математика (1), Мусиқий таълим (1), Алгебра ва геометрия (1), Органик кимё (1), Физиология (1), Ижтимоий фанлар (1), Туризм ва маркетинг (1), Психология (2), Жисмоний тарбия ва спорт турлари (3), Масофавий таълим (1) кафедралари ўқитувчи-ассистент лавозимига.

Умумий физика (2), Назарий ва экспериментал физика (1), Математик анализ ва дифференциал тенгламалар (2), Амалий математика (1), Алгоритмлар ва дастурлаш технологиялар (1), Микробиология ва биотехнология (1), Физиология (1), Зоология (2), Лингвистика (4), Инглиз тили ўқитиш методикаси ва амалиёти (1), Адабиётшунослик (1), Педагогика (1), Мактабгача таълим (1), Жисмоний тарбия ва спорт турлари (1), Масафавий таълим (2), Агрокимё ва экология (1) кафедралари ўқитувчи-стажёр лавозимига.

 Лавозим учун малакавий талаблар:

1. Олий маълумоти, илмий даражаси ва илмий унвонлари ҳақидаги дипломлар (диплом илова) нусхалари;

2. Тегишли ихтисослик бўйича илмий даража ёки илмий унвонга (доцент), (профессор) шунингдек, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (PhD), фан доктори (DSc) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даража ва унвонларга эга бўлиш;

3. Зарур бўлган касбий ва ташкилотчилик қобилиятларига, фаолият тури ва ваколатлари доирасида тегишли билим ҳамда кўникмалар (педагогик маҳорат, жамоа ва талабалар билан ишлай олиш)га эга бўлиш;

4. Малака оширганлиги тўғрисида гувоҳнома;

5. Чет тили кафедралари лавозимига талабгорлар:

- давлат тилини, шу жумладан, рус ёки инглиз тилларини мукаммал билиш;

- IELTS/TOEFL сертификатига эгалик (C1).

Танловда номзодларга устуворлик бериладиган алоҳида жиҳатлар:

1. Мутахассислиги бўйича халқаро рейтингларда (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education ёки Academic Ranking of World Universities) эътироф этилган нуфузли (TOP-1000) олий таълим муассасасини тамомлаган ёки унда фаолият юритганлик;

2. Халқаро рейтингларда (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education ёки Academic Ranking of World Universities) эътироф этилган нуфузли (TOP-1000) олий таълим муассасасида малака оширган ёки стажировка ўтаганлик;

3. Халқаро лойиҳаларда раҳбар ёки аъзо сифатида иштирок этганлик;

4. IELTS/TOEFL сертификатига эгалик (B2, C1, C2);

5. SCOPUS ва WEB OF SCIENCE базаларига киритилган нуфузли журналларда мақола чоп этганлик ва “h-index”га эгалик.

Ҳужжатлар газетада эълон чоп қилинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида қабул қилинади.

Манзил: 180103. Қарши шаҳри Кўчабоғ кўчаси 17-уй. Телефон: 225-34-13, факс: (0 375) 221-00-56. Электрон почта: kardu@umail.uz

Теглар: #бўш (вакант)