Университет янгиликлари

Лочин жамоаси иккинчи тур баҳсларини ҳам ғалаба билан якунлади

15 September, 2022

Хабар берилганидек, бугун Қарши давлат университетининг Лочин жамоаси вилоят 2-лига футбол мусобақаси иккинчи тур баҳслари доирасида вилоят ФММ (футбол маҳорат мактаби) жамоасини ўз майдонида қабул қилди. 

Жамоамизнинг тўлиқ устунлиги остида кечган учрашувда йирик 5-1 ҳисоби қайд этилиб, вилоят ФММ (футбол маҳорат мактаби) жамоаси мағлуб этилди.

Футболчиларимизни ушбу ғалаба билан табриклаймиз!