Университет янгиликлари

Вазир ўринбосари талабалар билан волейбол ўйнади

14 September, 2022

Жорий йилнинг 13 сентябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Ю.Абсоатов Қарши давлат университетига ташриф буюрди. Ташриф давомида вазир ўринбосари университет талабалар турар жойлари, спорт мажмуаси ва бош ўйингоҳни кўздан кечирди. Ётоқхонада талабалар учун яратилган шароитларни эътироф этиб, масъулларга зарур тавсиялар берди.

Шунингдек, спорт мажмуасида талаба-қизларнинг дарсдан бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида ташкил этилган волейбол спорт мусобақасини кузатди. Университет биринчилиги доирасида Физика ва Кимё-биология факультетлари талаба-қизлари ўртасида кечаётган беллашувда иштирок этди. Табиийки, вазир ўринбосари билан битта жамоада ўйнаш талаба-қизларга кўтаринки кайфият бағишлади.