Университет янгиликлари

Талаба-ёшлар ва фахрийлар учрашуви

12 September, 2022

Жорий йилнинг 10 сентябрь куни Тарих факультети 1-босқич талабалари узоқ йиллар прокуратура тизимида фаолият олиб борган, айни вақтда нафақада бўлган фахрийлар билан учрашишди. Мазкур маънавий-маърифий тадбир ҚарДУ тузилмасидаги Қатағон қурбонлари хотираси музейида бўлиб ўтди. 

Самимий мулоқот чоғида прокуратура фахрийлари ўз ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашишди, бугунги доруломон кунларнинг шукуҳи ёшларни билим олишга чорлаши зарур эканлигини таъкидлашди. 

Талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан фахрийларга юзланишди. Тадбир давомида, шунингдек, фахрий меҳмонларга эсдалик совғалари ҳам топширилди. Айтиш жоиз, бундай учрашувларнинг ташкил этилиши ёшларнинг маънавий оламини юксалишига хизмат қилади.