Университет янгиликлари

Лочин мусобақани ғалаба билан бошлади

12 September, 2022

Хабар берилганидек, бугун университет яшил майдони футбол ихлосмандлари учун қизиқарли учрашувни тақдим этди. Футбол бўйича вилоят 2-лига мусобақаси биринчи тур учрашувлари доирасида Қарши давлат университетининг Лочин жамоаси Қарши туманининг Пахтачи жамоасига қарши майдонга тушди. Дастлаб 2-лига баҳсларининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда сўз олганлар вилоятда футболни ривожлантиришга қаратилаётган   эътибор, мусобақанинг аҳамияти ҳақида гапириб, ҳар иккала жамоага омад тилашди.

Шундан сўнг кутилган беллашув бошланди. Шиддатли, тенг курашлар остида кечган баҳсда Лочин жамоаси 3-2 ҳисобида иродали ғалабага эришди. Футболчиларимизни ушбу ғалаба билан чин дилдан қутлаймиз!

Эслатиб ўтамиз, жамоамиз иккинчи тур баҳсларини 14 сентябрь куни сафарда вилоят ФММ (футбол маҳорат мактаби) жамоасига қарши ўтказади.

Кейинги беллашувларда ҳам жамоамизга омад ёр бўлсин!