Эълонлар

Қарши давлат университети янги – 2022/2023 ўқув йили учун кафедра доценти ва катта ўқитувчиси, ўқитувчи-стажёр лавозимларига юқори малакали педагог-ходимларни ишга таклиф этади

21 July, 2022

Қарши давлат университети янги – 2022/2023 ўқув йили учун кафедра доценти ва катта ўқитувчиси, ўқитувчи-стажёр лавозимларига юқори малакали педагог-ходимларни ишга таклиф этади 

Лингвистика (2), Агрокимё ва экология (3), География (1), Жаҳон тарихи (1), Масофавий таълим (2) кафедралари доценти лавозимига;

Иқтисодиёт (1), Микробиология ва экология (1), Ноорганик кимё (1), Ўзбек тилшунослиги (1), Ўзбекистон тарихи (1), Масофавий таълим (2) кафедралари илмий даражали катта ўқитувчиси лавозимига;

Туризм ва маркетинг (2), Иқтисодиёт (3), География (1), Агрокимё ва экология (3), Рангтасвир ва амалий санъат (3), Муқобил ва қайта тикланувчи энергия манбалари (1), Умумий физика (1), Назарий ва экспериментал физика (1), Ботаника (1), Физиология (2), Микробиология ва экология (1), Органик кимё (1), Ноорганик кимё (1), Ўзбек тилшунослиги (2), Адабиётшунослик (1), Рус тили ва адабиёти (2), Бошланғич таълим (3), Психология (1), Амалий математика (1), Алгебра ва геометрия (1), Математик анализ ва дифференциал тенгламалар (2), Инглиз тили ўқитиш методикаси ва амалиёти (12), Факультетлараро инглиз тили (8), Лингвистика (8), Немис тили ва адабиёти (2), Факультетлараро немис тили (3), Француз тили ва адабиёти (5), Жаҳон тарихи (1), Ўзбекистон тарихи (3), Жисмоний маданият (1), Масофавий таълим (2) кафедралари ўқитувчи-стажёр лавозимига.

Лавозим учун малакавий талаблар:

1. Олий маълумоти, илмий даражаси ва илмий унвонлари ҳақидаги дипломлар (диплом илова) нусхалари;

2. Тегишли ихтисослик бўйича илмий даража ёки илмий унвонга (доцент), (профессор) шунингдек, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (PhD), фан доктори (DSc) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даража ва унвонларга эга бўлиш;

3. Зарур бўлган касбий ва ташкилотчилик қобилиятларига, фаолият тури ва ваколатлари доирасида тегишли билим ҳамда кўникмалар (педагогик маҳорат, жамоа ва талабалар билан ишлай олиш)га эга бўлиш;

4. Масофавий таълим кафедраси лавозимларига талабгорлар:

-  давлат тилини, шу жумладан, рус ёки инглиз тилларини мукаммал билиш;

-  IELTS/TOEFL сертификатига эгалик (C1).

Танловда номзодларга устуворлик бериладиган алоҳида жиҳатлар:

1. Мутахассислиги бўйича халқаро рейтингларда (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education ёки Academic Ranking of World Universities) эътироф этилган нуфузли (TOP-1000) олий таълим муассасасини тамомлаган ёки унда фаолият юритганлик;

2. Халқаро рейтингларда (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education ёки Academic Ranking of World Universities) эътироф этилган нуфузли (TOP-1000) олий таълим муассасасида малака оширган ёки стажировка ўтаганлик;

3. Халқаро лойиҳаларда раҳбар ёки аъзо сифатида иштирок этганлик;

4. IELTS/TOEFL сертификатига эгалик (B2, C1, C2);

5. SCOPUS ва WEB OF SCIENCE базаларига киритилган нуфузли журналларда мақола чоп этганлик ва “h-index”га эгалик;

Изоҳ:

2022/2023 ўқув йили учун педагог ходимларни ишга қабул қилиш жараёнининг биринчи босқичида номзодларнинг ҳужжатлари ўрганиб чиқилади. Июль-август ойлари меҳнат таътили даври бўлганлиги сабабли иккинчи босқич август охирида ўтказилиб, унда талабгорлар билан суҳбат ташкил этилади.

Манзил: 180103. Қарши шаҳри Кўчабоғ кўчаси 17-уй. Телефон: 225-34-13, факс: (0 375) 221-00-56. Электрон почта: kardu@umail.uz

Эслатма:

1. Ушбу эълон Қарши давлат университетига янги ишга қабул қилинаётганлар учун амал қилади.

Теглар: #ишга таклиф