Университет янгиликлари

Дунё университетларига юзланиб

18 June, 2022

Бугунги кунда Республикамизда олий таълим муассасаларига қўйилаётган талаб ва таклифлардан келиб чиқиб, Қарши давлат университети жамоаси ҳам  университет рейтингини ошириш, маҳаллий ва халқаро рейтингларда ўз ўрнига эга бўлиш мақсадида самарали фаолият олиб бормоқда. Жорий йилнинг 15-17 июнь кунлари университетни халқаро рейтингларда ўз ўрнига эга бўлишини таъминлаш мақсадида “International development services” фирмаси экспертлари иштирокида семинар-тренинглар ташкил этилди. 

Семинар-тренингларда бевосита рейтинглар билан шуғулланувчи соҳа мутахассислари билан бир қаторда факультет деканлари ва ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, кафедра мудирлари ҳамда илмий педагогик ходимлар жалб этилди. Тренинглар давомида QS HUB (QS WUR, QS EECA)га маълумотларни жойлаш учун университет профилини очиш, рейтинга қатнашиш учун бирламчи вазифалар, илмий педагогик ходимлар профилини шакллантириш, QSнинг предметлар рейтинггида қатнашиш тартиби,  университет имиджини ошириш, аналитик трикерлар билан ишлаш каби муҳим мавзулар муҳокама қилинди. Семинар-тренинглар якунида йўл харита ишлаб чиқилди.