Оммавий тадбирлар

Оқ йўл сизга битирувчилар!

18 June, 2022

Жорий йилда Қарши давлат университетининг 54 та бакалавр таълим йўналишларини 2915 нафар талаба-ёшлар, 39 та магистратура мутахассислигини эса 285 нафар магистрлар тамомлайди. Келгусида ушбу битирувчилар билимли, салоҳиятли кадр сифатида ёш авлоднинг орзу-истаклари, манфаатларини ифода этадилар. Жорий йилнинг 17 июнь куни “Оқ йўл сизга битирувчилар!” мавзусида олий таълим муассасаси битирувчи ёшлар иштирокида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирни Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор Э.Ибрагимов кириш сўзи билан бошлаб, ректор табригини ўқиб эшиттирди. 

Битирувчиларга ёш авлод тарбияси йўлида бор билим ва салоҳиятларини аямасдан, соҳа ёш, етук мутахассиси сифатида таълим жараёнини янги сифат босқичига кўтариш йўлида муваффақият тилади. Байрамона тадбир Санъатшунослик факультети талабалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқларга, рақсларга уланди. Айниқса, университетнинг иқтидорли талабаларидан иборат “ҚВЗ” терма жамоасининг ҳазиломуз саҳнавий чиқишлари йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлаб, олқишлар билан кутиб олинди.