Замонавий тилшуносликда лингвомаданият ва компьютер лингвистикаси муаммолари ва ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш масалалари
Жорий йилнинг 23-24-октябр кунлари Қарши давлат университетида Роман-герман филологияси факультети томонидан “Замонавий тилшуносликда лингвомаданият ва компьютер лингвистикаси муаммолари ва ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш масалалари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди. Анжуманда юртимиз олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари профессор-ўқитувчилари, шунингдек, хориждан соҳа мутахассислари, етакчи олимлар иштирок этди.
Ялпи мажлисда “Когнитив тилшуносликда консепт ва фрейм тушунчалари изоҳи”, ““Малла савдогар” достонининг вариантларида сюжет воқеаларининг ибтидоси”, ““Муқаддамату-л-адаб” асарида туркий феълларнинг ясалиш хусусиятлари”, “Илмий тўртбурчак модели - илмий тадқиқот калити”, “Таржима соҳасига илк қадамлар”, “Модаллик – функционал-семантик категория”, ““Горио ота” романида шахснинг буржуа жамиятидаги фожиаси”, “Ғайбулла ас-Саломнинг таржимашуносликка оид қарашлари”, “Умумистеъмол полисемантик лексемаларнинг автойўлсозлик терминосистемасига хосланиши” ва “Алоҳида семантик мотивланган окказионал қўшма отлар ва уларнинг сўз бирикмаларига муносабати” каби мавзуларда маърузалар тингланди.
Анжуманда таълим соҳасининг таниқли тилшунос ва адабиётшунос олимлари, мутахассислар, катта илмий ходим-изланувчилар, мустақил изланувчилар, магистрлар, олий ва умумий ўрта таълимда хорижий тиллар (инглиз, немис, француз), рус ва ўзбек тилидан дарс берадиган ўқитувчиларнинг мақола ва тезисларида хорижий тилшунослик ва адабиётшуносликнинг қиёсий-типологик таҳлили, лингводидактика, когнитив тилшунослик, компьютер лингвистикаси, лингвомаданий хусусиятлар, маданиятлараро мулоқот сингари янги йўналишлар муҳокама қилинди. Конференция иши шўбаларга бўлинган ҳолда давом эттирилди.