Университет янгиликлари

Университет Кенгаши. Қутлов

13 May, 2022

Жорий йилнинг 13 май куни навбатдаги университет Кенгаши бўлиб ўтди. Уни Кенгаш раиси, университет ректори Д.Набиев олиб борди. 

Дастлаб анъанага кўра, илмий даража ва илмий унвонга эришган профессор-ўқитувчилар эътироф этилди.

Жумладан, 2 нафар профессор илмий унвонига, 1 нафар фан доктори (DSc) илмий даражасига, 4 нафар доцент илмий унвонига ва 6 нафар фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга бўлган профессор-ўқитувчилар тақдирланди.  

Уларнинг муваффақият ва ютуқлари олий таълим муассасаси илмий салоҳиятини юксалтиришда муҳим эканлиги таъкидланди.

Шундан сўнг йиғилиш кун тартибидаги масалалар бўйича масъулларнинг ҳисоботлари тингланиб, амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан зарурий топшириқлар белгиланди.

Теглар: #Қутлов