Университет янгиликлари

12 май Халқаро ҳамширалар куни

12 May, 2022

Ҳар йили 12 май – Халқаро ҳамширалар куни сифатида бутун дунёда муносиб нишонланиб, ҳамшираларга алоҳида эҳтиром кўрсатилади. Тиббиёт масканларида фидойи бўлиб, ўзига юклатилган бемор парваришини сидқидилдан меҳр билан амалга оширадиган соҳа вакиллари бугун касб байрамини нишонламоқда. Сана муносабати билан Тиббиёт факультетида тадбир ташкил этилди. 

Унда сўз олганлар беморларнинг саломатлиги бевосита ҳамширалар фаолиятига боғлиқ эканлигини эътироф этиб, касалликнинг олдини олишда ҳам уларнинг фидойилигини алоҳида қайд этишди. Айни кунда Тиббиёт факультетида 8 нафар талаба-қизлар ҳам ўқиб, ҳам соғлиқни сақлаш тизимида фаолият кўрсатмоқда. Уларни халқаро ҳамширалар куни билан самимий қутлаган ҳолда, эсдалик совғалари топширилди. Тадбирда университет ходимлари ва талабалари касаба уюшма қўмитаси раиси А.Норов, факультет декани С.Тўйчиев, Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари М.Аликулова, тютор Ш.Култаев сўзга чиқди.