Университет янгиликлари

Ақл ва идрок баҳси

12 May, 2022

Вилоят олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қарши давлат университети бошланғич ташкилоти томонидан хайрли ташаббусга қўл урилди. Жумладан, куни кеча Қарши давлат университети ҳамда Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти талабалари ўртасида “Супер хотира” мусобақаси ташкил этилди. Мусобақа икки босқичда “Кубик рубик” йиғиш ҳамда “Мажор системаси” (яъни рақамларни эслаб қолиш) йўналишларида ташкил этилди.

Қизғин ҳамда муросасиз кечган ҳар иккала йўналишлардаги баҳсларда ҳам ҚарМИИ талабалари ғолибликни қўлга киритди. Қарши давлат университети талабалари иккинчи ҳамда учинчи ўринларни эгаллашди. Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва медаллар билан тақдирланди.