Наврўз шукуҳи спорт майдонларида: Ғолиблар аниқланди!
Қарши давлат университетида Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан профессор-ўқитувчилар ва ишчи-ходимлар ўртасида спортнинг мини-футбол (эркаклар) ҳамда волейбол (хотин-қизлар) турлари бўйича мусобақалар ўтказилди. Самимий ва дўстона руҳда кечган беллашувлар якунида қуйидаги жамоалар шоҳсупани эгаллашди:
Мини-футбол (эркаклар):
1-ўрин: Спорт факультети жамоаси;
2-ўрин: Талабаларга хизмат кўрсатиш маркази жамоаси;
3-ўрин: Маънавий ва маърифий ишларни ташкил этиш бўлими жамоаси.
Волейбол (хотин-қизлар):
1-ўрин: Кимё-биология факультети жамоаси;
2-ўрин: Хорижий тиллар факультети жамоаси;
3-ўрин: Филология факультети жамоаси.
Ғолиб ва совриндор жамоалар университет Ходимлари ва талабалари касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланадилар.