CТЕАМ йўналишлари бўйича мактабларга ташриф

21 Январь 2026, 11:54
Университет янгиликлари

Қарши давлат университети Инкубация маркази ходимлари томонидан Нишон туманидаги 1- ва 7-умумтаълим мактабларига CTEAM йўналишлари бўйича амалий ташриф ташкил этилди. Ташриф давомида ўқувчилар ва педагогларга CTEAM таълим модели ҳамда унинг замонавий таълимдаги аҳамияти ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, мактабларда IT йўналишлари учун яратилган шароитлар билан танишилиб, касбга йўналтириш, рақамли саводхонлик ва дастурлашга қизиқишни ошириш масалалари муҳокама қилинди. Ташриф якунида CTEAM йўналишларини янада ривожлантириш, хусусан қизларнинг касб-ҳунар ва IT соҳаларига кенг жалб этилиши бўйича таклиф ва тавсиялар билдирилди.