
“Чиқиндисиз бир кун” — талабалардан экологик ташаббус
16 Октябрь 2025, 12:08
Университет янгиликлари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-171-сон қарори асосида белгиланган “Бутунжаҳон тозалик куни” доирасида География ва агрономия факультетида “Чиқиндисиз бир кун” номли Плоггинг тадбири ўтказилди. Тадбирда факультетнинг “Ёш экопатрул” жамоаси фаол иштирок этиб, Қарши шаҳридаги Жайҳун кўчасидан ўтувчи А380 автомагистраль йўли бўйини чиқиндилардан тозалаш ишларини амалга оширдилар. Мазкур ташаббус ёшлар орасида экологик маданиятни юксалтириш ва атроф-муҳитни асрашга бўлган масъулиятни оширишга хизмат қилади.