Университет янгиликлари

Кексалар туризм ойлиги

22 November, 2021

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 28 майдаги қарорига асосан, ҳар йилнинг ноябрь ойи юртимизда “Кексалар учун туризм ойлиги” этиб белгиланган.

Ойлик доирасида кексалар ва ногиронларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида турли ижтимоий лойиҳалар амалга оширилади, юртимизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар уюштирилади.

Жорий йилнинг 21 ноябрь куни Қарши давлат университетида фаолият юритиб нафақага чиққан фахрийлар ҳамда жамоада ўзининг фаоллиги билан ўрнак кўрсатган бир гуруҳ профессор-ўқитувчиларнинг кўҳна ва ҳамиша навқирон, тарихий шаҳар Самарқанднинг тарихий обидалари бўйлаб саёҳат ва зиёрат ташкил қилинди.