
Иқтидорли ёшлар учун янги платформа
Қарши давлат университети Иқтисодиёт факультетида иқтидорли, ташаббускор ва фаол ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган “Иқтидорли талабалар кенгаши (Intellectual Students Council)”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирни университет ректори Дилмурод Набиев очиб бериб, кенгаш фаолиятига муваффақият тилади ҳамда ёшларнинг илмий ва инновацион салоҳиятини юзага чиқаришда кенгаш муҳим майдон бўлишини таъкидлади. Тадбирда ЎзННТМА, Ёшлар ишлари агентлиги, Startup Garage, Automation Technology Solution, Энтер маркетинг агентлиги ҳамда Анқара Елдирим Боязид университети вакиллари иштирок этиб, талабаларга ўз тажрибалари ва имкониятларини улашдилар. Тадбир давомида Қарши давлат университети ва “Automation Technology Solution” МЧЖ ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Кенгашдан кутилаётган натижа — талабалар стартап ва инновацион лойиҳаларда фаол иштирок этиб, грант ва танловларда қатнашиш имкониятига эга бўладилар. Илмий-ижодий фаолият рағбатлантирилиб, амалий ҳамкорлик янада мустаҳкамланади. Тадбир якунида талабалар ва меҳмонлар ўртасида самимий мулоқот бўлиб ўтди ва иштирокчилар кенгаш фаолиятидан катта умид билдирдилар.