
ҚарДУ талабасининг халқаро ютуғи!
10 Октябрь 2025, 12:16
Университет янгиликлари
Қарши давлат университети Хорижий тиллар факультети филология ва тилларни ўқитиш (инглиз тили) йўналиши 2-босқич талабаси Маҳбуба Нусратова ўзининг навбатдаги ютуғи билан барчамизни қувонтирди. Истеъдодли ёш ижодкорнинг болалар учун ёзган “Қора ранг аразлади” номли эртаги асосида яратилган ранг-бўёқли китоби халқаро Амазон платформаси орқали жаҳон стандартларига тўла мос, деб баҳоланди ва дунёнинг 20 дан зиёд давлатларида сотувга чиқарилди. Қувонарлиси, мазкур асарнинг илк харидорлари — Буюк Британиялик болажонлар бўлди. Биз Маҳбубани ушбу ютуқ билан чин дилдан табриклаймиз ва унга келгусида ҳам янги ижодий муваффақиятлар тилаймиз!