
“Диско шоу” — талабалар учун унутилмас кеча!
10 Октябрь 2025, 12:15
Университет янгиликлари
Университет ётоқхоналарида яшовчи талаба-ёшларнинг дарсдан бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида турли маънавий-маърифий ва кўнгилочар тадбирлар мунтазам ташкил этиб келинмоқда. Бу галги тадбир эса ўзгача шукуҳда ўтди. Ўтказилган “Диско шоу” мусиқий дам олиш дастури юзлаб ёшларни бир майдонга жамлади. Ёқимли мусиқа ва жонли ижролар йиғилганларга байрамона кайфият, қувонч ва мароқли ҳордиқ улашди.