“TalabaEXPO – 2025”: Битирувчи ёшлар учун имкониятлар майдони

10 Октябрь 2025, 12:13
Университет янгиликлари

Қарши давлат университетида олий таълим муассасалари битирувчи талабалари учун “TalabaEXPO – 2025” касб кўргазмаси байрамона руҳда ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, “Ўзмиллийбанк” АЖ, Савдо-саноат палатаси, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳамда “Келажакка қадам” маркази ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир битирувчи ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни иш берувчилар билан боғлаш ҳамда тадбиркорликка қизиққан талабаларни қўллаб-қувватлашга қаратилди. Кўргазмада иш ўринлари ярмаркаси, амалиёт ва стажировка таклифлари, “Ўзмиллийбанк”нинг кредит дастурлари тақдимоти, мотивацион тренинглар ҳамда “Талаба – келажак” мулоқот майдончалари ташкил этилди. Бир гуруҳ талабалар “Sulton Tex Group” корхонасида ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишдилар. Тадбирда 11 минг нафардан ортиқ талаба иштирок этиб, 3,7 минг нафари иш берувчилар билан суҳбатдан ўтди, 1,2 мингдан зиёди эса ўзининг келажакдаги иш жойини танлади. 49 нафар ёш ўз бизнес ғояларини тақдим этди. Кўргазма якунида талабалар учун байрамона концерт дастури намойиш этилди. “TalabaEXPO – 2025” ёшлар учун янги имкониятлар, тажриба ва илҳом манбаига айланди.